“Қарзга ботяпти”: АҚШнинг давлат қарзи тарихий рекорд ўрнатди

© Depositphotos / VadimVaseninАмериканские доллары
Американские доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ давлат қарзи биринчи марта 31 триллион доллардан ошди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлиги маълумотларига кўра, тарихда биринчи марта АҚШ давлат қарзи 31 триллион доллардан ошди.
3 октябрь ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар 31 триллион 123 миллиард 887 миллион 781 минг 401 доллар ва 34 цент қарздор бўлган. Бу АҚШ давлат қарзи бўйича рекорд кўрсаткичдир.
Аксарият қарз эгалари 24 триллион доллардан ортиқ маблағга эга бўлган хусусий шахслардир. Американинг хорижий ҳукуматлар олдидаги қарзлари қарийб етти триллион долларни ташкил этади.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, кўтарилган ставкалар билан қарзга хизмат кўрсатиш тобора қимматлашиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат президенти Жо Байден ўтган йил охирида маъқуллаган жорий қарз чегараси 31,4 триллион долларни ташкил этади.
Июнь ойида Қўшма Штатларда инфляция кўп ўн йилликдаги энг юқори даражага етиб, 9 фоиздан ошди.
Янгиликлар лентаси
0