Ўзбекистонда илк бор сон суяги синиши бўйича янги жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди

© Sputnik / Игорь Онучин / Медиабанкка ўтишНаучно-технический комплекс "Микрохирургия глаза" в Хабаровске
Научно-технический комплекс Микрохирургия глаза в Хабаровске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Бугунгача 20 нафардан зиёд оғир шикастланган беморда ушбу мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор сон суяклари синишлари ўткир даврида тос-сон бўғинини эндопротезлаш йўлга қўйилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бу йилдан илк бор тос суяклари ва қовурғаларнинг кўплаб синишларида замонавий юқори технологик металл конструкцияларни қўлловчи янги хирургик амалиётлар йўлга қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор сон суяклари синишлари ўткир даврида тос-сон бўғинини эндопротезлаш муолажа усуллари амалиётга татбиқ қилинди.

“Бугунгача 20 нафардан зиёд оғир шикастланган беморда ушбу мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилди. Натижада улар орасида ўлим ва ногиронлик кўрсаткичлари қисқаришига эришилди”, - дейди марказ директори Дониёр Алимов.

Маълумот учун, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги 13 филиали ҳамда 181 та субфилиалида аҳолига бепул, сифатли ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Биргина марказнинг 53 та клиник ва параклиник бўлим ҳамда таркибий бўлинмаларида катталар ва болаларда қорин бўшлиғи, кўкрак қафасидаги барча шошилинч касалликларда минимал инвазив лапароскопик жарроҳлик усуллари, юрак ҳуружи ва бош мия қон айланиши бузилишларида дунёда “олтин стандарт” сифатида қабул қилинган тери орқали минимал инвазив ангиографик усуллар кенг қўлланилмоқда.
2022 йил марказ ва унинг ҳудудий филиалларида “бола ёшидаги шикастланишлар” бўлими ташкил қилинди. Умуртқаларнинг ностабил синишларини хирургик даволашнинг замонавий усуллари амалиётга татбиқ қилиниши натижасида эса 900 нафардан зиёд беморнинг соғайиш муддати қисқарди.
Янгиликлар лентаси
0