Орбан Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанддаги саммитида қатнашади

© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Будапештдаги “Кармелита” саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тор доирада икки томонлама музокара ўтказди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбан ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда у кеча Будапештдаги “Кармелита” саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтган тор доирада икки томонлама музокара чоғида маълум қилди.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Суҳбатда Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистон президенти дўст Венгрия етакчисига ташриф давомида кўрсатилган самимий қабул ва илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан саноат кооперацияси орқали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу маънода, икки мамлакат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туриши, ривожланиш стратегиялари диверсификация ва индустриаллашувга қаратилгани билан бир-бирига ўхшашлиги қайд этилган.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
“Томонлар ўзаро имтиёз ва преференциялар тақдим этиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қўшма қувватлар яратиш ва шу орқали МДҲ, Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Яқин Шарқ бозорларига чиқишга интилади. Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, машинасозлик, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ҳамда илмий тадқиқотлар ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди
Шунингдек, икки мамлакат етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилган. Халқаро тузилмалар, шу жумладан БМТ, ЕХҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилган.
Янгиликлар лентаси
0