https://sputniknews.uz/20221005/oliygohlardagi-masofaviy-talim-faqat-pulli-boladi-28810466.html
Олийгоҳлардаги масофавий таълим фақат пулли бўлади
Олийгоҳлардаги масофавий таълим фақат пулли бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди. 05.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-05T10:35+0500
2022-10-05T10:35+0500
2022-10-05T10:35+0500
жамият
отм
масофавий таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28810199_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_49381b06824ae990b3eda8c7b0a8861a.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ҳукуматнинг 3 октябрдаги қарори билан “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Низом билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.Бунда мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди. Талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:- ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;- ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш ўтиш учун.Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диплом маълумотларини электрон шаклда олиш имконияти яратилгани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28810199_598:38:3072:1894_1920x0_80_0_0_85dbdbffb2d8b630f3cc5f4b01c67750.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, отм, масофавий таълим
жамият, отм, масофавий таълим
Олийгоҳлардаги масофавий таълим фақат пулли бўлади
Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ҳукуматнинг 3 октябрдаги қарори билан “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом
тасдиқланди. Низом билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.
Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:
масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.
Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.
Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Бунда мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди. Талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.
Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:
- ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
- ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш ўтиш учун.
Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диплом маълумотларини электрон шаклда олиш имконияти яратилгани
хабар қилинган эди.