Мирзиёев Тожикистон президентини туғилгани куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Таджикистана Рахмон Эмомали прибыл в Узбекистан
Президент Таджикистана Рахмон Эмомали прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг узоқни кўра олувчи ва оқилона сиёсати натижасида халқнинг турмуш даражаси юксалиб бораётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни 70 ёшга тўлгани билан табриклаб, телеграмма йўллади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳурматли Эмомали Шарифович! Ҳурматли биродар! Сиз Жаноби Олийларига 70 ёшингиз муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларимни билдиришдан чин дилдан мамнунман. Биз сизни замонавий Тожикистоннинг атоқли давлат арбоби, халқингизнинг буюк фарзанди ва юртингиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида катта матонат билан меҳнат қилаётган ҳақиқий раҳбар сифатида биламиз”, - дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг узоқни кўра олувчи ва оқилона сиёсати натижасида халқнинг турмуш даражаси юксалиб, Тожикистон барча соҳаларда салмоқли ютуқларга эришаётгани, халқаро майдонда давлат нуфузи юксалиб бораётганини қайд этган.
“Сўнгги йилларда амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган фаол мулоқотимиз стратегик шериклик муносабатларини мутлақо янги босқичга – иттифоқчилик муносабатларига олиб чиқди. Шубҳасиз, қатъий сиёсий иродамиз ва ўзаро саъй-ҳаракатларимиз туфайли Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар бундан буён ҳам барча соҳаларда абадий дўстлик, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик руҳида ривожланади”, - дейилади Ўзбекистон президентининг телеграммасида.
“Сизни ҳаётингиздаги унутилмас кун – шонли юбилей билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли давлат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, қардош Тожикистон халқига тинчлик, осойишталик ва доимий тараққиёт тилайман”,- дея қўшимча қилган Шавкат Мирзиёев.
Янгиликлар лентаси
0