МAГAТЭ бош директори Россияга келади – Россия ТИВ

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишМиссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС
Миссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Гросси Киевга, кейин эса Москвага ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги МAГAТЭ бош директори Рафаэль Гроссининг тез кунда Москвага ташриф буюришини тасдиқлади. Бу ҳақда РИA Новости маълум қилди.
“У (Гросси - таҳр.) Киевга, кейин эса Москвага келмоқчилиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлайман. Вақт бўйича эса бу яқин кунларда бўлади. У ҳозирда экспертлар билан муҳокама қилинаётган бир қатор ғояларни илгари сурди, вазифа ядро хавфсизлиги ҳамда Украина томонидан амалга оширилаётган ЗАЭСни ўққа тутмаслик ва атом электр станциясининг нормал ишлаши”, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин.
Сентябрь ойи бошида ЗАЭС Рафаэль Гросси бошчилигидаги МAГAТЕ миссияси томонидан текширилди. Экспертларнинг ташрифи натижасида МAГAТЭ ҳисобот эълон қилди, унда агентлик ЗАЭС ҳудудини ўққа тутиш фактини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0