Ғарб Украина жиноятларига шерик бўлиб қолмоқда – дипломат
14:54 05.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023)
© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKYУкраинские артиллеристы во время военных учений на стрельбище недалеко от небольшого города Дивички, примерно в 80 км от Киева, 26 октября 2017 года.
© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKY
Oбуна бўлиш
Россия дипломати: Ушбу қуролни тақдим этиш орқали сиз Украина ҳукумати ва ҳарбийларининг ҳарбий жиноятларига шерик бўласиз.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Украинанинг русийзабон аҳолига нисбатан содир этган жиноятларини эътиборсиз қолдириб, уларни амалга ошириш учун Киевни қурол-яроғ билан таъминлаб, Ғарб ҳақиқатда бу жиноятларга шерик бўлиб қолади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги вакили маълум қилди.
“Сиз етказган қуролларнинг ҳар бир шундай зарбаси натижасида тинч аҳоли ва болалар ҳалок бўлди ва ҳалок бўлишда давом этмоқда. Ушбу қуролни тақдим этиш орқали сиз Украина ҳукумати ва ҳарбийларининг ҳарбий жиноятларига шерик бўласиз”, деди дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, Инсон ҳуқуқлари кенгаши инсон ҳуқуқлари йўналишида Ғарб сиёсатини илгари суриш воситасига айланган.
“Сиз Украинанинг русийзабон аҳолисига нисбатан Киев томонидан расмий мафкура даражасига киритилган нафратли риторика ва репрессияларга иккиюзламачилик билан эътибор бермасликда давом этяпсиз. Сиз ҳеч қачон Донецк марказига, ДХР ва ЛХРдаги фуқаролик объектларига, Запорожье атом электр станциясига, Россиядаги фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумларни қораламагансиз”, дея қўшимча қилди дипломатик миссия аъзоси.
Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.