Озарбайжон авиакомпанияси Бокудан Самарқандга илк парвозни амалга оширди

© Транспорт вазирлиги Самарқанд – Баку
Самарқанд – Баку  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Авиакомпания Самарқанд – Баку йўналишда авиақатновларни ҳафтада икки маротаба чоршанба ва жума кунлари амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Бокудан Самарқандга илк қатновни амалга оширди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар берди.
AZAL авиакомпаниясининг Бокудан парвоз этган Airbus A320 самолёти 5 октябрь куни тонгда Самарқанд халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
© Транспорт вазирлиги Самарқанд – Баку
Самарқанд – Баку  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Самарқанд – Баку

Авиакомпания Самарқанд – Баку йўналишда авиақатновларни ҳафтада икки маротаба чоршанба ва жума кунлари амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ октябрь ойи бошидан AZAL авиакомпанияси Самарқандга янги йўналишни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.
Шунингдек, “Озарбайжон ҳаво йўллари” Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига беш мартагача оширмоқда.
Ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда, тез орада пайшанба ва якшанба кунлари ҳам йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0