Улар "ўқув-машқлар ўтказган": “Шимолий оқим”даги диверсия кимга керак эди?

© © Фото : NATOкатер
катер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
“Шимолий оқим” портлашига оид воқеалар янада авж олмоқда. Кремль диверсияда АҚШни айблаётган бўлса, Европа айбдор сифатида Москвани кўрсатмоқда.
Ҳарбий таҳлилчилар эса ўз тахминларини олға суришмоқда - денгиз рельефи хусусиятлари сабаб шубҳа остидагилар сони камаймоқда. Ушбу теракт ортида ким турган бўлиши мумкин - РИА Новости материалида.

Битта сувости кемаси

Американинг The Times газетаси таъкидлашича, бу билан Москва Европани энергетика инқирози пайтида "беқарорлаштирмоқчи" бўлган. Аммо нима сабабдан Москва, шунчаки вентилларни ёпиб қўйиш ўрнига, нега ўз қувурларини портлашиши кераклигини тушунтириб ўтмаган.
Таҳлилчилар ҳам айнан шуни кўрсатишмоқда. Масалан, Швейцария разведкасининг собиқ ходими Жак Бо Radio Courtoisie га берган интервьюсида айтишича, газсиз Кремль Германияга босим ўтказишга бўлган ҳар қандай имкониятларини бой бериши мумкин. Устига-устак, гап кўп миллиардлик зарарлар ҳақида кетмоқда, чунки “оқим”ларни асосан Россия қурган.
Гўёки қувурлар бўйлаб торпедолар ўрнатган Россия сувости кемалари бўйича тахминлар ҳам экспертлар айтишича, асоссиз. Портлаш Борнхольм ороли яқинида Дания сувлари ҳудуддда содир бўлган. У ерда НАТОнинг кўплаб сувости разведка станциялари жойлаштирилган. Худди шундай аппаратура Болтиқ денгизининг бошқа ҳудудларида ҳам жойлаштирилган. НАТО мамлакатлари ҳарбийлари акваторияни туну кун тинглашади ва унда нималар бўлаётганини жуда яхши билишади.
Россиянинг сувости кемаси, батискаф ёки дрони газ қувурлари зонасига сездирмасдан кира олмайди. Бундан ташқари, бу ҳудуддаги денгиз унчалик чуқур эмас, тахминан 80 метр. Бундай чуқурликда сувости аппаратини ҳаттоки кемага қарши самолетдан кўриш мумкин.
Шунингдек, Болтиқ флоти қуроллари сафида атиги битта сувости кемаси бор : 877 “Палтус” проектидаги дизель-электрик сувости кемаси. Ушбу сувости кемалари бу каби диверсияларга мўлжалланмаган.
Россия Ҳарбий денгиз флотининг Болтиқбўйида атиги учта базаси бор: Калининград, Балтийск ва Кронштадда. Польша (Гдыня ва Свиноусьце портлари), Германия (Варнемюнде, Киль ва Эккернферде базалари), Дания (Фредериксхавн ва Корсер базалари), шунингдек, НАТОнинг янги аъзолари - Финляндия ва Швеция базаларидан парвоз қилиши мумкин бўлган Американинг “Посейдон”лари Россиянинг Болтиқдаги базаларини мунтазам кузатиб боради.

Кимга фойда?

Россия ҳукумати “Америка изи”ни кўрсатмоқда. Аввало, Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бунинг учун Вашингтоннинг иқтисодий сабаблари бўлган.
Хусусан, давлат бош қотиби Энтони Блинкеннинг баёноти ҳам буни англатиб турибди. У Европа мамлакатларининг Россия газидан воз кечишини АҚШ учун стратегик имконият деб атаган.

“1970 йилларданоқ океан ортида шундай стратегия шакллантирилди: СССР ва Германиянинг иқтисодий бирлашувига йўл қўймаслик, - дейди сиёсатшунос- америкашунос Сергей Судаков - афтидан ҳозир ҳам бу ёндашувни қўллашмоқда. Немис технологиялари ва Россия ресурсларининг бирлашуви - бу Вашингтоннинг қўрқинчли туши. Кутилмаганда маълум бўлишича, Германия энди Россиянинг арзон энерготашувчиларисиз Евроиттифоқнинг асосий локомотиви бўлиб қола олмайди. Берлинни заифлаштириб Вашингтон иқтисодий рақибини йўқ қилмоқда”.

Судаковнинг сўзларига кўра, бу масала ЕИ мамлакатларини АҚШдан қазиб олинадиган суюлтирилган газга қарам қилиб қўйиш. У Россия газига қараганда анча қиммат, бироқ европаликларнинг бундан бошқа танлови йўқ.
“Техник жиҳатдан бундай диверсияларни америкаликлар ва уларнинг яқин иттифоқчилари- британияликлар амалга ошира олади, - дейди эксперт. АҚШнинг олтинчи флоти бутун ёз фасли мобайнида Балтикада ўралашди. У ерда хусусан, тубсизликда миналардан тозалаш бўйича машғулотлар олиб борган. Аммо ниманидир миналардан тозалаш учун аввало миналар ўрнатиб чиқиш керак бўлади. Бу билан эса ҳеч қандай муаммолар йўқ”.
НАТО қуроллари сафида портлаш ускунасини ўрнатишга қодир автоматик бошқариладиган сувости роботлар бор. Боз устига қовурлар жойлашган чуқурликда ҳаттоки жанговар сузувчилар ҳам буни амалга оширишлари мумкин.

Бой тажриба

Бу каби воқеалар аввал ҳам бўлган. 1982 йилда Уренгой — Сургут — Челябинск газ ўтказгичларида портлаш рўй берган. СССРга йилига саккиз миллиард долларгача фойда келтириши керак бўлган инфратузилма жиддий зарар кўрган. АҚШ ҳарбий - космик разведка миллий агентлигининг собиқ директори Томас Риднинг сўзларига кўра, диверсияни АҚШ марказий разведка бошқармаси уюштирган. Махфий хизмат қувурнинг ишлаши учун масъул компьютерларга “вирус юқтирган”.

Бир йил ўтиб АҚШ Никарагуага жанговар сузувчилар гуруҳини жўнатиб унинг иқтисодиётини қулатмоқчи бўлган. Улар аввало Коринто портидаги бутун мамлакатни таъминлайдиган нефть омборларини йўқ қилишган. Кейин эса Пуэрто-Сандино энг муҳим қувур ўтказгичини. Сўнгра махсус хизмат агентлари танкерларни йўлатмаслик учун сувли ҳудудларга миналар ўрнатиб чиққан.
1984 йилда, бу воқеа матбуотга ёритилганда, Манагуа БМТ Халқаро Судига мурожаат қилди. Арбитраж Вашингтонни айбдор деб топди ва зарарни тўлаш маъсулиятини юклади. Бироқ, АҚШ тегишли резолюцияни тўсиб қўйди ва ушбу диверсия учун ҳам, бошқалари каби, ҳеч ким жавоб бермади.
Янгиликлар лентаси
0