Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари белгиланди

CC0 / Usplash / Element5 Digital / Девушка с книгами
Девушка с книгами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал поезд ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталар чегирма асосида сотилади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Талаба ва ўқувчиларининг қишки таътили декабрь ойининг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлиги оралиғида ўтказилади. Бу ҳақида Ҳукумат томонидан қабул қилинган 560-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, декабрь ойининг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлиги оралиғида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.
Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма асосида республика ичидаги поездларга (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма асосида сотиш тавсия этилади.
2022 йилдан қишки таътил даврида ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0