https://sputniknews.uz/20221004/sanatoriyalarga-onlayn-yollanma-olish-xizmati-ishga-tushdi-28772254.html
Санаторияларга онлайн йўлланма олиш хизмати ишга тушди
Санаторияларга онлайн йўлланма олиш хизмати ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Ишга туширилган янги хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд. 04.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-04T13:28+0500
2022-10-04T13:28+0500
2022-10-04T13:28+0500
жамият
хизмат
санаторий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/818/67/8186785_0:139:1281:859_1920x0_80_0_0_d32176dcc8cfad5cd6e99a83246664b4.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида республика санаторияларида ётиб даволанишга онлайн навбатга туриш ҳизмати ишга туширилди.Ушбу хизмат орқали санаторяларда мавжуд навбатларни олдиндан кўриш имконияти ҳам мавжуд.Навбатга туриш ёки белгиланган тоифага мос бўлмаган ариза берувчиларга рад этилганлик хабарномаси автоматик тарзда етказилади. Шунингдек, ариза берувчи ўз навбатини онлайн кузатиб бора олади.Қуйидагилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин:Ариза берувчи порталдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш” хизматини танлаб, керакли сиҳатгоҳни белгилаши ва сўров юбориши мумкин.Мазкур хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд.Мазкур хизматдан фойдаланишга 102 нафар фуқаро улгурган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/818/67/8186785_65:0:1210:859_1920x0_80_0_0_cbf922d782b178be7893d3aa6f60b5d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хизмат, санаторий
жамият, хизмат, санаторий
Санаторияларга онлайн йўлланма олиш хизмати ишга тушди
Ишга туширилган янги хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида республика санаторияларида ётиб даволанишга онлайн навбатга туриш ҳизмати ишга
туширилди. Ушбу хизмат орқали санаторяларда мавжуд навбатларни олдиндан кўриш имконияти ҳам мавжуд.
Навбатга туриш ёки белгиланган тоифага мос бўлмаган ариза берувчиларга рад этилганлик хабарномаси автоматик тарзда етказилади. Шунингдек, ариза берувчи ўз навбатини онлайн кузатиб бора олади.
Қуйидагилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин:
Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирганлар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объэктларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
I ва II -гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
ёшга доир пенсия олувчилар.
Ариза берувчи порталдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш” хизматини танлаб, керакли сиҳатгоҳни белгилаши ва сўров юбориши мумкин.
Мазкур хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд.
Мазкур хизматдан фойдаланишга 102 нафар фуқаро улгурган.