“Red Wings” Ставрополь ва Уфадан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A-321 авиакомпании Red Wings
Самолет Airbus A-321 авиакомпании Red Wings - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Бу йўналишлардаги мунтазам парвозлар ҳар жума кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси 4 ноябрдан Ставрополь ва Уфадан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар қилди.
Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган SSJ100 самолётларида амалга оширилади. Бу йўналишлардаги парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари бажарилади.
“Red Wings” – Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги у Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачкалага парвозларни амалга оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0