Қозоғистонда қурол дўконида портлаш содир бўлгани маълум қилинди

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи на одной из улиц в Алма-Ате.
Автомобиль скорой помощи на одной из улиц в Алма-Ате. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида 11 киши тан жароҳати олган, улардан 4 нафари ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси дўкон ходимлари бўлган.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Қозоғистон шимолидаги Костанай шаҳридаги қурол дўконида порох қоидаларини бузиш портлаш ва ёнғинга олиб келди, оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берган.
Таъкидланишича, дўкондаги портлаш ва ёнғин 3 сентябрь куни содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 11 киши тан жароҳати олган, улардан 4 нафари ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси дўкон ходимлари бўлган. Портлаш қўшни савдо объектлари ва турар-жой биноларига ҳам зарар етказган.
“Тергов натижасида аниқланишича, воқеа арафасида дўкон раҳбари порох сотишга рухсат олиб, кейинчалик қадоқлаш ва сотиш учун Қарағанда вилоятидан 40 килограмм “Сокол” русумли порох сотиб олган. Ушбу порох 36 даража ҳаво ҳароратида хавфли юкларни ташиш қоидаларини бузган ҳолда Костанайга олиб келинган ва портлаш содир бўлган дўконнинг ертўласига жойлаштирилган”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Хабарга кўра, “мутахассислар портлаш сабаби порохнинг алангаланиши бўлган деган хулосага келган”.
Ҳозирда тергов жиноятчиларнинг жавобгарлик даражасини белгиламоқда.
Янгиликлар лентаси
0