Ўзбекистон ва Венгрия қўшма корхоналар ташкил этишга келишиб олди

© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиБудапештдаги ўзбек-венгер бизнес-форуми
Будапештдаги ўзбек-венгер бизнес-форуми  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапештда ўзбек-венгер бизнес-форуми бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очиб берувчи қатор икки томонлама ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва экспорт шартномалари имзоланди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапештда ўзбек-венгер бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
© Пресс-служба Министерства инвестиций и внешней торговли УзбекистанаУзбекско-венгерский бизнес-форум в Будапеште.
Узбекско-венгерский бизнес-форум в Будапеште. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Узбекско-венгерский бизнес-форум в Будапеште.
Форумнинг барча тадбирлари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг ўзаро муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилди.
Форумнинг очилиш маросимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто иштирок этди.
Петер Сийярто ўз сўзида Венгрия бизнес вакилларини ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга чақирди.
Ўзбекистон томони венгриялик тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

“Шу муносабат билан Венгрия компаниялари учун Ўзбекистонда алоҳида саноат зонаси ажратиш, маҳсулотларга эксклюзив имтиёзлар бериш ва кафолатли харид қилиш, шунингдек, ташкил этилаётган устувор лойиҳаларни молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан истиқболли ташаббуслар биргаликда амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Форум давомида венгер компанияларига инвестициявий имкониятлар, жумладан, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, электроника ва электротехника, тўқимачилик, автомобилсозлик, кимё ва қурилиш саноати соҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Венгриянинг вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида “G2B" ва "В2В" форматидаги учрашувлар ҳам ташкил этилди.
Улар давомида иштирокчилар қўшма корхоналар яратиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш борасидаги масалаларни атрофлича ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.
© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиБудапештдаги ўзбек-венгер бизнес-форуми
Будапештдаги ўзбек-венгер бизнес-форуми  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Будапештдаги ўзбек-венгер бизнес-форуми
Янгиликлар лентаси
0