Наманганда “Физика-2022” халқаро форуми бўлиб ўтмоқда

© Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-2022” халқаро форуми
“Физика-2022” халқаро форуми  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро анжуманининг дастурида жахоннинг етакчи илмий марказлари, жумладан Россия, Малайзия, Болгария, Қирғизистон, Чехия ва Ўзбекистон олимларининг 28 дан ортиқ маърузалари ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Наманганда навбатдаги “Физика-2022” халқаро форуми иш бошлади. Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот котиби Моҳира Жуманова Sputnik мухбирига маълум қилишича, форумда 200 дан ортиқ илм-фан намоёндалари иштирок этмоқда.
Мазкур форум Фарғона водийсида физика илм фанининг бугунги куни ва янги йўналишларини ривожлантириш истиқболлари мухокамасига бағишланган.
Халқаро анжуманининг дастурида жахоннинг етакчи илмий марказлари, жумладан Россия, Малайзия, Болгария, Қирғизистон, Чехия ва Ўзбекистон олимларининг 28 дан ортиқ маърузалари ўрин олган.

Унда Ядро тадқиқотлари бирлашган институтидан (ЯТБИ, Дубна, Россия) 10 га яқин олимлар иштирок этмоқда.

Россиялик астрофизик олимларнинг марузаларидан бугунги кунда астрофизикларни ташвишга солаётган масалалар, ядро тадқиқотларининг бугунги ҳолати ва келажаги, радиокимёвий тадқиқотлар каби мавзулар ўрин олган.
Форумда Ўзбекистоннинг олий ўқув юртлари ректорлари, академиклар, профессорлар, физика фани бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган илм-фан намоёндалари ҳам иштирок этмоқда.
Форум якунларига кўра, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги илмий текшириш институтлари, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномлари имзоланади.
Форумда қуйидагиларга эришиш кўзда тутилган:
Илмий-инновацион йўналишларда фаол ҳамкорлик ишларини олиб бориш, Сстажировкалар ташкил этиш;
Магистратура ва докторантура босқичлари учун қўшма таълим йўналиши фаолиятини ташкил этиш
Фундаментал ва амалий қўшма лойиҳалари бўйича халқаро танловларда иштирок этиш;
Илмий амалий анжуманлар ташкил этиш;
Хорижий илмий институтлар билан дўстона алоқаларни янада кенгайтириш.
Ушбу форум доирасида Фанлар академияси физика ва техника йўналишидаги институтларда олинган энг сўнги амалий ишланмалари кўргазмаси ташкил қилинмоқда.
Қолаверса, форум кунлари Фарғона водийсидаги ёш олимлар, иқтидорли талаба-ёшларнинг форумнинг етакчи олимлари билан очиқ мулоқот учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда физика фани дунёнинг етакчи илмий марказлари каби юқори даражада ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонлик олимларнинг ютуқлари халқаро миқёсда эътироф этилган. Улар хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0