Квант механикаси тадқиқотчилари Нобел мукофотига сазовар бўлди

© © AFP 2022 / Jonathan NackstrandОбъявление лауреатов Нобелевской премии по физике — 2022
Объявление лауреатов Нобелевской премии по физике — 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Бу йил физика йўналиши бўйича Нобел мукофоти Париж-Сакле университети академиги Ален Аспе, Берклидаги Калифорния университети доктори Жон Клаузер ҳамда Массачусетс технология институти академиги Антон Цайлингерга берилади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Физика бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти бир гуруҳ олимлар – француз Ален Аспе, америкалик Жон Клаузер ва австриялик Антон Цайлингерга берилди. Бу ҳақда бугун Стокгольмдаги Қироллик Фанлар академиясининг Нобел қўмитаси маълум қилди.
Нобел қўмитасининг асосли баёнотида айтилишича, мукофот “чигал фотонлар билан тажриба ўтказгани, Белл тенгсизликларининг бузилишини аниқлагани ва квант механикасидаги кашфиётлари учун” берилган.
“Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингер икки зарра ажралганда ҳам ўзини бирдек тутадиган чигал квант ҳолатларидан фойдаланган ҳолда инновацион тажрибалар ўтказди. Уларнинг натижалари квант механикасига асосланган янги технологияларга йўл очди”, - дея тушунтирди Нобел қўмитаси.
Хусусан, Цайлингернинг тадқиқот гуруҳи квант ҳолатини бир заррачадан иккинчисига масофадан ўтказиш имконини берувчи квант телепортацияси деб аталадиган ҳодисани намойиш этган.
Физика бўйича Нобел қўмитаси раиси Андерс Ирбек бу йилги лауреатлар ишининг квант технологиялари учун аҳамиятини таъкидлади.
"Квант механикасининг янги тури пайдо бўлаётгани тобора аниқ бўлиб бормоқда. Биз лауреатларнинг чигал ҳолатлар бўйича иши, ҳатто квант механикасини талқин қилиш бўйича фундаментал саволлардан ташқарида ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини кўрамиз", - деди у.
Квант механикаси соҳасидаги билимлар бугунги кунда ўта тезкор квант компютерларини яратиш учун жуда долзарбдир.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда физика бўйича Нобель мукофоти Принстон университетидан япон-америкалик олим Шукуро Манабе ва Макс Планк номидаги метеорология институти ходими германиялик Клаус Хасселманга Ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгарувчанликни баҳолаш ва глобал исишни ишончли башорат қилиш учун берилган эди.
Мукофотларни топшириш маросими 10 декабрда — мукофот таъсисчиси Алфред Нобель вафот этган кунда бўлиб ўтади. Одатда совриндорлар мукофотларни Швеция қироли Карл XVI Густав иштирокидаги тантанали маросимда шахсан қабул қилиб олади. Бироқ 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли, маросим видеоформатда ўтказилганди.

Ҳар бир номинация бўйича Нобел мукофотининг пул компоненти ҳажми, аввалгидек, бу йил ҳам 10 миллион крон (ҳозирги курс бўйича 900 минг доллардан бир оз кўпроқ)ни ташкил этади.
Аввалроқ, тиббиёт ва физиология бўйича бу йилги Нобель мукофоти Макс Планк эволюцион антропология институти академиги Сванте Паабога топширилиши ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0