Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухорода туризмни ривожлантириш учун қандай чоралар кўрилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМинарет Калян в Бухаре
Минарет Калян в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Oбуна бўлиш
Хоразмда Хоразмшоҳлар давлат музейи ташкил этилади, Бухорода "Street Foоd" гастрономик кўчаси барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг 2022-2026 йилларда туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш тўғрисидаги тегишли қарорлари қабул қилинди, дея хабар қилди Norma.uz.
Ҳужжатлар ушбу ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳамда йиллик мақсадли кўрсаткичларни назарда тутмоқда:
Қорақалпоғистон Республикаси:
Мўйноқда туризм масалаларига оид халқаро конференция ўтказиш;
Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва туманидан 500 нафар аҳолини республиканинг туристик ҳудудларига юборилишини ташкиллаштириш.
Хоразм вилояти:
Хоразмшоҳлар давлат музейини ташкил этиш;
“Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича танлов ўтказиш;
2024 йилга қадар Хива шаҳригача тезюрар поездни йўлга қўйиш;
“Урганч-Боку-Урганч”, “Мадрид-Урганч-Тошкент” йўналишлари бўйича, шунингдек Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;
туристик маҳаллаларни барпо этиш.
Бухоро вилояти:
2022-2026 йилларда Бухорога туристик оқимни (маҳаллий ва хорижий) 5 млн нафарга, ушбу соҳада экспорт ҳажмини 600 млн АҚШ долларига етказиш;
800 дан зиёд маданият объектларини бирма-бир реставрация қилиш;
"Street Foоd" гастрономик кўчасини барпо этиш;
“Қадимги Пойкент” археологик ёдгорлигини музейга айлантириш ва археологик парк барпо этиш;
Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб қўлёзмалар нусхаларини шакллантириш ва Бухородаги музейга жойлаштириш;
Бухоро жайронлар питомнигини туристик жойга айлантириш;
ёшлар туристик форумини ўтказиш.
Шунингдек, ҳужжатларда ушбу ҳудудлардаги бўш турган ерларни аукцион орқали меҳмонхона ва хостеллар қурилиши учун ажратиш назарда тутилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида 3 миллиондан зиёд чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Сайёҳлар сони ўтган йилга қараганда қарийб 3 бараварга кўпайган.
Ҳукумат келгуси йилда 7 миллион хорижий ва 12 миллион маҳаллий туристларни жалб қилиш, туризм экспортини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0