https://sputniknews.uz/20221003/qizilqum-qoriqxonasida-noyob-orta-osiyo-qunduzi-tasvirga-olindi---video-28730295.html
Қизилқум қўриқхонасида ноёб Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди - видео
Қизилқум қўриқхонасида ноёб Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади.
2022-10-03T11:21+0500
2022-10-03T11:21+0500
2022-10-03T11:21+0500
жамият
марказий қизилқум
ўзбекистон
фотоқопқон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28731451_0:0:3069:1727_1920x0_80_0_0_09d5ebc8b0fc90bcb4f0207bf81126fc.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Қизилқум давлат қўриқхонасида ноёб Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.Маълумот учун, Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади. У ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалганди. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. Ғарбий Тянь-Шанда борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.Ўрта Осиё қундузи асосан тошқин тоғ дарёлари, шунингдек, текислик дарёлари ва қайир кўлларида ҳаёт кечиради. Балиққа бой чучук сув ҳавзалари яшаши учун қулай муҳит ҳисобланади.Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йил 24 мартда ташкил этилган. Қўриқхона Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ва Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 10311 гектарни ташкил қилади.Қизилқум давлат қўриқхонаси ҳудуди Амударёнинг ўрта оқимида дарё бўйидаги ҳамда Жанубий-Ғарбий Қизилқум чўлининг кичик бир қисмидаги денгиз сатҳидан 150 метрдан 180 метргача баландликдаги ҳудудни ўз ичига олади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28731451_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_2ec4e18df58fe827ce6dbdb457ae695f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўрта осиё қундузи маълумот қизилқум қўриқхонаси
ўрта осиё қундузи маълумот қизилқум қўриқхонаси
Қизилқум қўриқхонасида ноёб Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди - видео
Қўриқхона ходимлари шу кунгача қундузни бир неча бор учратган бўлишса ҳам уни тасвирга олишнинг имкони бўлмаган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Қизилқум давлат қўриқхонасида ноёб Ўрта Осиё қундузи тасвирга олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар
берди. “Қундуз қўриқхона ходимлари томонидан ҳудудда бир неча бор учратилган бўлса ҳам тасвирга олишнинг имкони бўлмаган эди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади. У ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалганди. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. Ғарбий Тянь-Шанда борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўрта Осиё қундузи асосан тошқин тоғ дарёлари, шунингдек, текислик дарёлари ва қайир кўлларида ҳаёт кечиради. Балиққа бой чучук сув ҳавзалари яшаши учун қулай муҳит ҳисобланади.
Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йил 24 мартда ташкил этилган. Қўриқхона Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ва Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 10311 гектарни ташкил қилади.
Қизилқум давлат қўриқхонаси ҳудуди Амударёнинг ўрта оқимида дарё бўйидаги ҳамда Жанубий-Ғарбий Қизилқум чўлининг кичик бир қисмидаги денгиз сатҳидан 150 метрдан 180 метргача баландликдаги ҳудудни ўз ичига олади.