https://sputniknews.uz/20221003/peskov-yaponiya-bilan-tinchlik-shartnomasi-boyicha-muzokaralar-otkazish-imkoniyatini-rad-etdi-28743473.html
Песков Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини рад этди
Песков Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини рад этди
Sputnik Ўзбекистон
Песков: Бундай шароитда тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб бориш мумкин эмас. 03.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-03T17:49+0500
2022-10-03T17:49+0500
2022-10-03T17:49+0500
россия
япония
дмитрий песков
фумио кисида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23729630_0:58:3072:1786_1920x0_80_0_0_9a7616df89104d42b16243e058a8a4a4.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини рад этди.У Япония бош вазири Фумио Кисиданинг Токио Украина туфайли Россия билан муносабатлари қийин бўлишига қарамай, ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузишга қатъий содиқ эканини айтган баёнотини шундай изоҳлади.Унинг қўшимча қилишича, Япония бошқа Ғарб давлатлари орасида ўз ўрнини эгаллаган ва ўзи Россия учун музокараларга йўл қўймайдиган нодўст давлатга айланган.Россия ва Япония ўртасидаги муносабатлар Иккинчи жаҳон урушидан кейин давлатларнинг тинчлик шартномаси имзоламагани туфайли хира бўлиб қолмоқда. Токио 1855 йилдаги Савдо ва чегаралар тўғрисидаги икки томонлама битимга таяниб даъво қилаётган Жанубий Курил ороллари масаласи асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.1956 йилда СССР ва Япония Қўшма декларация қабул қилдилар, унда Москва тинчлик шартномаси тузилгандан сўнг, Хабомаи ва Шикотанни Японияга топшириш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлди. Бу Кунашир ва Итурупнинг тақдирига таъсир қилмади. Бироқ, кейинги музокаралар ҳеч нарсага олиб келмади.Москванинг позицияси шундан иборатки, ороллар Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига кирди ва Россиянинг улар устидан суверенитети шубҳасиз.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23729630_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_bfcb1dc51c20cb0cfde94a9f2e0cbcb9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, япония, дмитрий песков, фумио кисида
россия, япония, дмитрий песков, фумио кисида
Песков Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини рад этди
Песков: Бундай шароитда тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб бориш мумкин эмас.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини
рад этди. У Япония бош вазири
Фумио Кисиданинг Токио Украина туфайли Россия билан муносабатлари қийин бўлишига қарамай, ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузишга қатъий содиқ эканини айтган баёнотини шундай изоҳлади.
“Aлбатта, бундай шароитда тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб бориш мумкин эмас”, - деди Песков журналистларга.
Унинг қўшимча қилишича, Япония бошқа Ғарб давлатлари орасида ўз ўрнини эгаллаган ва ўзи Россия учун музокараларга йўл қўймайдиган нодўст давлатга айланган.
Россия ва Япония ўртасидаги муносабатлар Иккинчи жаҳон урушидан кейин давлатларнинг тинчлик шартномаси имзоламагани туфайли хира бўлиб қолмоқда. Токио 1855 йилдаги Савдо ва чегаралар тўғрисидаги икки томонлама битимга таяниб даъво қилаётган Жанубий Курил ороллари масаласи асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.
1956 йилда СССР ва Япония Қўшма декларация қабул қилдилар, унда Москва тинчлик шартномаси тузилгандан сўнг, Хабомаи ва Шикотанни Японияга топшириш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлди. Бу Кунашир ва Итурупнинг тақдирига таъсир қилмади. Бироқ, кейинги музокаралар ҳеч нарсага олиб келмади.
Москванинг позицияси шундан иборатки, ороллар Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига кирди ва Россиянинг улар устидан суверенитети шубҳасиз.