Ўзбекистонда иш берувчилар даъвогарлардан энг кўп қайси кўникмаларни талаб қилади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКорпоративный стиль
Корпоративный стиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Oбуна бўлиш
Таҳлил натижаларига кўра, ижтимоий, шахсий, инглиз тилини билиш ва компютер саводхонлиги энг кўп талаб қилинадиган кўникмалар эканлиги маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон меҳнат бозорида иш берувчилар бўлғуси ходимдан бир вақтнинг ўзида 4 ёки 5 та кўникмага эга бўлишни талаб қилмоқда. Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакани аниқлаш учун Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари мавжуд бўш иш ўринлари маълумотлар базасини ўрганди.
Ушбу тадқиқотда мутахассислар Head Hunter маълумотлар базасидан фойдаланишди.
Мазкур маълумотлар базасида Ўзбекистоннинг 12 мингга яқин компанияси ва иш қидирувчиларнинг 370 мингга яқин резюмеси рўйхатга олинган. Ўрганиш вақтида маълумотлар базасида 4 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари қайд этилди.
Экспертлар сайтда тақдим этилган 3384 та бўш иш ўрнини таҳлил қилди. Бунда фақат керакли кўникмалар ва иш ҳақи кўрсатилган бўш иш ўринлари ўрганилди.
Маълум бўлишича, ҳар бир бўш иш ўрнига ўртача 4,2 та малака тўғри келар экан.
"Кўникмалар сони ўнтагача етиши мумкин, аммо бўлғуси ходим учун бир вақтнинг ўзида 4 ёки 5 та кўникмага эга бўлиш кифоя", дейилади хабарда.
Таҳлил давомида иш берувчиларнинг қуйидаги таълаблари маълум бўлди:
бир йиллик иш стажига эга бўлиш - 86%;
олий маълумотга эга бўлиш -11,3% ;
жамоада ишлаш, музокаралар олиб бориш, малакали нутқ, мулоқот, омма олдида тақдимот қилиш қобилиятлар - 28%;
чет тилларини (асосан инглиз тили) билиш - 18,3%;
шахсий кўникмалар, яъни масъулият, стрессга чидамлилик, ижодкорлик, мотивация, етакчилик фазилатлари талаб этилмоқда, шунингдек, комьпютер саводхонлиги - 15,2%.
Қайд этилишича, савдо, хизмат кўрсатиш соҳасида менежерлар ва HR менежерларига (30% дан кўпроғи) таълаб юқори.
Таълаб юқори соҳалар:
1.
менежерлар;
2.
молиячи ва бухгалтерлар;
3.
тиббиёт соҳаси ходимлари.
Менежерларнинг ўртача иш ҳақи 6,5 млн сўмни, молиячиларнинг ўртача иш ҳақи 7,5 млн сўмни, шифокорларники эса 7,8 млн сўмни ташкил этади. Дастурчиларга бўлган талаб ҳам юқори. Уларга ўртача 8 миллион сўм ойлик маош таклиф қилинмоқда.
Шу билан бирга, молиявий (34%), компютер (ихтисослаштирилган) (8,6%), когнитив (20%), мижозларга йўналтирилган (21%), ходимларни бошқариш (33%) ва инглиз тилини билиш (25%) кўникмаларида сезиларли мукофот мавжуд эканлиги маълум бўлди.
Таҳлил натижаларига кўра, ижтимоий, шахсий, инглиз тилини билиш ва компютер саводхонлиги энг кўп талаб қилинадиган кўникмалар эканлиги маълум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0