https://sputniknews.uz/20221003/ozbekiston-rossiya-28737216.html
Ўзбекистон Россиядан энг кўп қайси озиқ-овқатларни сотиб олмоқда?
Ўзбекистон Россиядан энг кўп қайси озиқ-овқатларни сотиб олмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан асосан маргарин, ёғ, какао, шоколад каби маҳсулотлар харид қилмоқда. 03.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-03T15:07+0500
2022-10-03T15:07+0500
2023-04-05T18:40+0500
иқтисод
ўзбекистон
импорт
савдо
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/12/18776415_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_736cc264323906b302e431ff4a3481ed.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида Россиядан 89,1 минг тонна маргарин маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 8 ойида 20,3 минг тонна ўсимлик ёғи, 19,7 минг тонна какао ва шоколад Россиядан Ўзбекистонга кириб келган.Шунингдек, мамлакат Россиядан 15 минг тонна картошка, 10,3 минг тонна буғдой уни, 9,5 минг тонна сут маҳсулотлари, 4 минг тонна парранда гўшти ҳамда 3,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотларисотиб олган.2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси – 5,7 млрд млрд долларни ташкил этган. Қайд этиш керакки, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ўсиши, айниқса, енгил саноат ва қишлоқ хўжалигида кўпроқ кузатилмоқда. Россия бозорларига Ўзбекистон маҳсулотларини етказиш икки бараварга ортган.Статқўмга кўра, Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатида иккинчи ўринни сақлаб қолган. Хусусан, Ўзбекистон умумий импортининг 23,9 фоизи мазкур мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда.Маълумот учун, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 32,8 % га ўсиб, 7 миллиард 517 миллион долларни ташкил этди. Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9 % улуш билан йирик ҳамкор давлатлар қаторидан биринчи ўринни эгаллади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/12/18776415_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e307014ec08ada716c712eacd7e780cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, импорт, савдо, россия
иқтисод, ўзбекистон, импорт, савдо, россия
Ўзбекистон Россиядан энг кўп қайси озиқ-овқатларни сотиб олмоқда?
15:07 03.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Ўзбекистон Россиядан асосан маргарин, ёғ, какао, шоколад каби маҳсулотлар харид қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида Россиядан 89,1 минг тонна маргарин маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 8 ойида 20,3 минг тонна ўсимлик ёғи, 19,7 минг тонна какао ва шоколад Россиядан Ўзбекистонга кириб келган.
Шунингдек, мамлакат Россиядан 15 минг тонна картошка, 10,3 минг тонна буғдой уни, 9,5 минг тонна сут маҳсулотлари, 4 минг тонна парранда гўшти ҳамда 3,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотларисотиб олган.
2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси – 5,7 млрд млрд долларни ташкил этган.
Қайд этиш керакки, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ўсиши, айниқса, енгил саноат ва қишлоқ хўжалигида кўпроқ кузатилмоқда. Россия бозорларига Ўзбекистон маҳсулотларини етказиш икки бараварга ортган.
Статқўмга кўра, Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатида иккинчи ўринни сақлаб қолган. Хусусан, Ўзбекистон умумий импортининг 23,9 фоизи мазкур мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда.
Маълумот учун, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 32,8 % га ўсиб, 7 миллиард 517 миллион долларни ташкил этди. Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9 % улуш билан йирик ҳамкор давлатлар қаторидан биринчи ўринни эгаллади.