https://sputniknews.uz/20221003/ozbekiston-boylab-keksalar-haftaligi-otkaziladi-28729933.html
Ўзбекистон бўйлаб "Кексалар ҳафталиги" ўтказилади
Ўзбекистон бўйлаб "Кексалар ҳафталиги" ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳафталик давомида барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар маданий-маърифий... 03.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-03T10:14+0500
2022-10-03T10:14+0500
2022-10-03T10:14+0500
жамият
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/324/46/3244636_0:642:1360:1407_1920x0_80_0_0_e06f23cd5875f411a84006478f8cac59.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади. Бу ҳақида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш вазирлиги хабар берди.“Кексалар ҳафталиги” мамлакатнинг барча ҳудудларида 3-9 октябрь кунлари ўтказилади. Ҳафталик “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтади.Шунингдек, улар танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувларига ҳам жалб этилади.Маълумот учун, ҳафталик Ҳукуматнинг 816-сонли қарори билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ўтказилади. Мазкур қарор кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида қабул қилинган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/324/46/3244636_0:515:1360:1535_1920x0_80_0_0_ee65dcb8d7dafba741935b55cfed8cd3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ўзбекистон
жамият, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ўзбекистон
Ўзбекистон бўйлаб "Кексалар ҳафталиги" ўтказилади
Ҳафталик давомида барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади. Бу ҳақида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш вазирлиги хабар
берди. “Кексалар ҳафталиги” мамлакатнинг барча ҳудудларида 3-9 октябрь кунлари ўтказилади. Ҳафталик “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтади.
“Ҳафталик давомида барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, улар танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувларига ҳам жалб этилади.
Маълумот учун, ҳафталик Ҳукуматнинг 816-сонли қарори билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ўтказилади. Мазкур қарор кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида қабул қилинган.