Бразилиянинг Россия билан ҳамкорлик қилиши ҳаётий масала – Болсонару

© AP Photo / Raul Spinasse Жаир Болсонару
 Жаир Болсонару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Oбуна бўлиш
Бразилия президенти Россия билан ўғит бўйича ҳамкорлик мамлакат учун ҳаётий масала эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия билан ўғит бўйича ҳамкорлик Бразилия учун ҳаётий масала. Бу ҳақда Бразилия президенти Жаир Болсонару маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Россия биз учун ўғит масаласида жуда муҳим. Февраль ойида мен (Россия Федерацияси президенти Владимир — таҳр.) Путин билан дизель ёқилғиси (етказиб бериш) масаласи ва бошқа мавзуларда уч соат суҳбатлашганман”, - дейди Болсонару журналистларга.

Шу билан бирга, у Россия билан мумкин бўлган янги келишувлар ҳақидаги саволга жавоб беришдан ўзини тийиб, агар янги маълумотлар бўлса, эълон қилинади, деган гап билан чекланган.
Июнь ойи охирида Путин Болсонару билан суҳбатда Россия бразилиялик фермерларга узлуксиз ўғит етказиб бериш мажбуриятига содиқ эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0