https://sputniknews.uz/20221003/blinken-aqshning-shimoliy-oqimlarga-hujum-qilish-sabablarini-oshkor-qildi--zaxarova-28733204.html
Блинкен АҚШнинг “Шимолий оқим”ларга ҳужум қилиш сабабларини ошкор қилди – Захарова
Блинкен АҚШнинг “Шимолий оқим”ларга ҳужум қилиш сабабларини ошкор қилди – Захарова
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ расмий вакилининг айтишича, Блинкен Қўшма Штатлар ва НАТОнинг "Шимолий оқимларни" йўқ қилиш ниятлари ҳақида очиқ гапирган. 03.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-03T13:27+0500
2022-10-03T13:27+0500
2022-10-03T13:27+0500
россия
мария захарова
ақш
энтони блинкен
шимолий оқим-2
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28082726_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_62f2d9b682c7072c31d8a66960a68d37.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли билан қўшма матбуот анжумани чоғида АҚШ ва НАТОнинг “Шимолий оқим” газ қувурларини йўқ қилиш сабаблари ҳақида очиқ ва уялмасдан гапирди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.“Ўша пайтда “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2” Европага газ етказиб бермаётган эди. “Шимолий оқим 2” сиз билганингиздек, ҳеч қачон ишга туширилмаган. “Шимолий оқим 1” Россия энергиядан қурол сифатида фойдаланаётгани сабабли бир неча ҳафтага тўхтатилди ...”, - дея Захарова Блинкеннинг нутқидан иқтибос келтирди.Захарова Россия ҳеч қачон энергиядан қурол сифатида фойдаланмаганини таъкидлади.Россиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.Россия президенти Владимир Путин “Шимолий оқим”да содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракати, газ қувурларига қарши халқаро террорчилик акти деб атади. Қайд этилишича, Россия бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида шошилинч муҳокамага олиб чиқмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28082726_57:0:2788:2048_1920x0_80_0_0_fc87742ba2150ab149ed275195ae93dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мария захарова, ақш, энтони блинкен, шимолий оқим-2
россия, мария захарова, ақш, энтони блинкен, шимолий оқим-2
Блинкен АҚШнинг “Шимолий оқим”ларга ҳужум қилиш сабабларини ошкор қилди – Захарова
Россия ТИВ расмий вакилининг айтишича, Блинкен Қўшма Штатлар ва НАТОнинг "Шимолий оқимларни" йўқ қилиш ниятлари ҳақида очиқ гапирган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли билан қўшма матбуот анжумани чоғида АҚШ ва НАТОнинг “Шимолий оқим” газ қувурларини йўқ қилиш сабаблари ҳақида очиқ ва уялмасдан гапирди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Блинкен хижолат тортмай, очиқчасига АҚШ ва унинг НАТОдаги ҳамкорлари “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурларини йўқ қилиш ниятлари борлиги ҳақида гапирди”, - дея ёзиб қолдирди Захарова ўзининг Telegram-каналида.
“Ўша пайтда “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2” Европага газ етказиб бермаётган эди. “Шимолий оқим 2” сиз билганингиздек, ҳеч қачон ишга туширилмаган. “Шимолий оқим 1” Россия энергиядан қурол сифатида фойдаланаётгани сабабли бир неча ҳафтага тўхтатилди ...”, - дея Захарова Блинкеннинг нутқидан иқтибос келтирди.
Захарова Россия ҳеч қачон энергиядан қурол сифатида фойдаланмаганини таъкидлади.
“Россия ҳеч қачон энергиядан қурол сифатида фойдаланмаган. Россия, ундан аввал СССР Европани шунчаки газ билан таъминлаб келган. Узлуксиз. 50 йил давомида. Вашингтоннинг ёлғонлари унинг бу мавзуни жиноий манипуляция қилишини тасдиқлайди, холос”, - деди Захарова.
Россиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан
пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.
“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.
Россия президенти Владимир Путин “Шимолий оқим”да содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракати, газ қувурларига қарши халқаро террорчилик акти деб атади. Қайд этилишича, Россия бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида шошилинч муҳокамага
олиб чиқмоқда.