Беларусь Ўзбекистонга фавқулодда вазиятлар соҳасида кадр тайёрлашда ёрдам беради

© Беларусь фавқулодда вазиятлар вазирлигиБеларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари
Беларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Oбуна бўлиш
Беларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режаси белгилаб олинди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди. Бу ҳақида Беларусь фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар берди.
Ҳужжат Самарқандда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошевнинг белорус ҳамкасби Вадим Синявский билан бўлиб ўтган учрашувдида имзоланди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик натижалари ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Учрашув якунлари бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.
Тадбирлар режаси қуйидагилардан иборат:
фавқулодда вазиятлар ва улар оқибатида одамлар ўлимининг олдини олиш бўйича илғор тажрибаларни ишлаб чиқиш;
кадрлар тайёрлаш, хусусан, Беларусь ФВВнинг Фуқаро муҳофазаси университети негизида ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш;
қутқарувчиларни самарали шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозлаш, ёнғиндан қутқарув бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш;
қидирув-қутқарув, ядровий ва радиациявий аварияларни бартараф этиш бўйича қўшма машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш;
ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш ва оммалаштириш.
Учрашув якунида Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида Беларус-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Ўзаро ҳамкорлик учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
© Беларусь фавқулодда вазиятлар вазирлигиБеларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари
Беларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Беларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари
Маълумот учун, икки давлатнинг қутқарув идоралари ҳамкорликда иш олиб боришда катта тажрибага эга. 2008 йилда Минск шаҳрида Беларусь ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Самарқанддаги “Афросиёб арена” спорт мажмуасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII, аёллар ўртасида VIII жаҳон чемпионати бошланди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Мўғулистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Беларусь ва Қирғизистон республикалари жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0