Айрим маҳсулотлар уруғи экспортига рухсат берилди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишЗародыши горчицы, архивное фото
Зародыши горчицы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Oбуна бўлиш
1 ноябрдан бошлаб “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрь куни имзолаган 228-сон фармонида келтирилган.
Фармонга мувофиқ, 1 ноябрдан бошлаб бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди.
Шунингдек, экспорт ташкилотларига фойда ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади. Шу билан бирга қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади.
Дастурга киритилган экспортчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ойдаги экспорт ҳажмидан келиб чиқиб қуйидаги молиявий ёрдамлар кўрсатилади:
экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлганда – 1 миллион долларгача;
экспорт ҳажми 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача бўлганда – 2 миллион долларгача;
экспорт ҳажми 10 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлганда – 3 миллион долларгача;
экспорт ҳажми 15 миллион доллардан 20 миллион долларгача бўлганда – 4 миллион долларгача;
экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ортиқ бўлганда – 5 миллион долларгача;
битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда.
Янгиликлар лентаси
0