Украина мағлубиятини олдини олиш учун Ғарбнинг биргина имкони бор – NI

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский флаг и монумент "Родина-Мать" в Киеве, Украина.
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве, Украина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Пайннинг фикрича, тинчлик битимидан кейин чекловчи чораларнинг юмшатилиши миллионлаб америкаликларга иқтисодий енгиллик беради.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ғарбда Украинани кейинги бир неча ой ичида жанг майдонида мағлуб бўлишига йўл қўймаслик ва Россия билан ядровий можародан қочиш учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса дипломатияга қайтишдир. Бу ҳақда “The National Interest” нашри учун AҚШ армиясининг собиқ зобити Дэвид Пайн маълум қилди.
“AҚШ президенти Жо Байден Украинани қутқариш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва сулҳ тузишга чақириши керак”, дейилади хабарда.
Муаллифга кўра, Байден маъмурияти Россияга қарши янги иқтисодий санкциялар қўллашдан бош тортиши, Шарқий Европага қўшимча AҚШ қўшинларини юборишни тўхтатиши ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш эвазига Украинага ҳарбий ёрдам беришдан воз кечиши керак.
Пайннинг фикрича, тинчлик битимидан кейин чекловчи чораларнинг юмшатилиши Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари туфайли юзага келган таназзулдан азият чекаётган миллионлаб америкаликларга иқтисодий енгиллик беради.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0