Рим папаси Путин ва Зеленскийга мурожаат қилди

© AFP 2023 / LAURENT EMMANUELПапа Римский Франциск
Папа Римский Франциск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Рим папаси Зеленскийни эса жиддий тинчлик таклифларига очиқ бўлишга чақиради, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Рим папаси Франциск Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга қарама-қаршиликка чек қўйишни сўраб мурожаат қилди.

“Рим папаси Франциск Украинадаги можаронинг ҳарбий кучайиши ва ядровий таҳдиддан чуқур хавотир билдиради. У Путинни қарама-қаршиликни зудлик билан тўхтатишга, Зеленскийни эса жиддий тинчлик таклифларига очиқ бўлишга чақиради”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундан ташқари, Рим папаси томонларни ҳар бир давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирган.
Франциск бир неча бор Украина инқирозининг сабаблари ҳақида гапирган ва НAТОнинг Россия чегаралари яқинидаги ҳаракатларини Украинада махсус ҳарбий операция бошланишига туртки деб атаган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0