Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, архивное фото
Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Будапештда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак ва бош вазири Виктор Орбан билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон-Венгрия саммитининг кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ўзаро савдони кўпайтириш, фармацевтика, агросаноат мажмуи, машинасозлик, сувни тежаш ва бошқа йўналишларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил март ойи охирида Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаратилган 10 дан ортиқ турли ҳужжатлар имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0