Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига таъзия йўллади

© AFP 2023 / STRБеспорядки и давка на стадионе "Канджурухан" в Индонезии
Беспорядки и давка на стадионе Канджурухан в Индонезии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Индонезия раҳбарига футбол стадионида юз берган тартибсизликлар натижасида, АҚШ етакчисига эса кучли "Иэн" тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Индонезия президенти Жоко Видодо ва АҚШ президенти Жозеф Байденга таъзия йўллади.
Таъзия Индонезия раҳбарига футбол стадионида юз берган тартибсизликлар натижасида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани, АҚШ етакчисига эса мамлакат жануби-шарқий штатларида юз берган кучли "Иэн" тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан йўлланган.
“Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади”, - дейилади таъзия мактубларида.
Аввалроқ Маланг шаҳридаги "Канжурахан" стадионда мухлислар тартибсизлик уюштиргани ва бунинг оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари 174 кишига етган. Мамлакат президенти футбол чемпионатини суриштирув якунланишига қадар тўхтатиб қўйишни буюрган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда "Иэн" тўфони оқибатида қурбон бўлганлар сони 77 кишига етган.
Янгиликлар лентаси
0