Лиз Трасс ва Чарльз III ўртасида “можаро” бўлиб ўтгани айтилди

© AFP 2023 / NARIMAN EL-MOFTYКороль Великобритании Карл III
Король Великобритании Карл III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Британия монархи ҳукумат раҳбарининг илтимоси билан жонкуяр атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи сифатида БМТ тадбирида қатнашиш ғоясидан воз кечган.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ва қирол Чарльз III БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP27 конференциясида иштирок этиш борасида келишмовчиликларга дуч келди. Бу ҳақда “Times” ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, Британия монархи ҳукумат раҳбарининг илтимоси билан жонкуяр атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи сифатида тадбирда қатнашиш ғоясидан воз кечган.
Нашрнинг ёзишича, бу қарор Трасс ва Чарльз III ўртасидаги кескинликни кучайтириши мумкин. “Times” газетасининг Даунинг-стритдаги манбасига кўра, бу масала бўйича муҳокама “яхши атмосферада” ўтган ва бу бўйича “ҳеч қандай жанжал бўлмаган”.

“Олий ҳазратларининг саммитда жисмонан иштирок этмаслиги унинг иштирок этиш йўлларини топа олмаслигини англатмайди”, - деб тушунтирган манба.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Букингем саройи мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шотландияда 96 ёшида вафот этганини маълум қилди. Шундан сўнг унинг ўғли Ворислик кенгашида расман Буюк Британия қироли Чарльз III деб эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0