Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб Херсон вилояти мақомини ўзининг йўқотиши деб билади – Стремоусов

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСтела города Херсон
Стела города Херсон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб узоқ вақтдан бери мустамлака тамойили бўйича Украинани ўзининг давлати деб билади, дейди Стремоусов.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ғарб давлатлари Херсон вилоятини Россия Федерациясининг бир қисми сифатида тан олишдан бош тортмоқда, чунки улар буни ўз мулкини йўқотиш деб билади. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Кирилл Стремоусов маълум қилди.

“Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатди. Коллектив Ғарб референдум натижаларини ва Россия таркибига янги ҳудудларнинг киришини тан олишдан бош тортмоқда, чунки улар буни ўз мулкларини йўқотиш деб билади. Ғарб узоқ вақтдан бери мустамлака тамойили бўйича Украинани ўзининг давлати деб билади”, - деди Стремоусов.

30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар якунлари бўйича нутқ сўзлади, шундан сўнг ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ва AҚШ аллақачон ҳудудларнинг янги мақоми тан олинмаслигини эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0