Футбол: Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

© Минспорта УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу среди ампутантов
Сборная Узбекистана по футболу среди ампутантов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси энди Испания ва Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Жаҳон чемпионати илк турида Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Польша жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Голларга терма жамоа аъзолари Ҳайдарали Турсунбоев, Қудрат Худойқулов, Азиз Абдураҳмонов муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Польшани мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси "E" гуруҳидан Испания ва Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони саналади. Жумладан, 1990 (АҚШ), 1991 (Ўзбекистон), 2007 (Туркия), 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.
Янгиликлар лентаси
0