Россия университети Тошкент филиали биносини реконструкция қилишда ёрдам беради

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, жорий йил охиригача қурилиш ишлари бошланади.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети шу номдаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети Тошкент филиали инфратузилмасини реконструкция қилишда ёрдам беради. Бу ҳақда университетнинг Тошкент филиали директори, инновациялар бўйича проректор Дмитрий Шагин маълум қилди.
“Октябрь ойида Москвага архитекторлар гуруҳи келади ва йил охиригача қурилиш ишлари бошланади”, дейди филиал директори.
Сентябрь ойида Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети Россия делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи бўлиб ўтди.
Делегация раҳбари Дмитрий Шагин ташриф доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Шунингдек, университет филиали биноларига ташриф буюрди, лойиҳа-архитектура бюроси раҳбари билан учрашув ўтказди, унда асосий бинони реконструкция қилиш, ётоқхона ва аккредитация-симуляция марказини қуриш масалалари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0