Москва мигрантларга миннатдорлик билдирмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Москва меҳнат мигрантларидан миннатдор, керак бўлса аҳолининг ўзи уларни ҳимоя қилади ҳам - Круговых.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Москваликлар узоқ йиллардан буён қонун-қоидаларга амал қилиб меҳнат қилаётган мигрантларга миннатдорлик билдирмоқда, дейди, Игорь Кругових Россия халқлари ассамблеяси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Россия ва Ўзбекистон дўстлик ва ҳамкорлик жамияти бошқаруви раиси.
Яқинда ёз ойларида биз Москва туманлари бўйлаб юриб меҳнат мигрантлари вакиллари билан учрашдик ва жуда қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлдик. Меҳнат мигрантлари орасида “оилавий ишлаш” деган феномен пайдо бўлган. Яъни бунда йигирма йил ёки ундан ҳам кўпроқ йиллар аввал келиб ишлаган катта авлод, бу ерда ўзига маъқул келадиган ишни ва жойни жойни топганидан сўнг, уларнинг фарзандлари, ҳам келиб шу жойда ишламоқда.

Биласизми, бу жуда яхши. Нега? Биринчидан, биз ишлаётган одамларни биламиз. Улар бизни билишади. Улар ўз иш жойларини билишади ва биз улар нима иш билан шуғулланаётганини биламиз. Улар рус тилида яхши гапиришади.

Улар, худо кўрсатмасин, ҳеч қандай экстремистик ёки бошқача ҳолатларга йўл қўйишмайди. Агар бирор киши уларни йўлдан урмоқчи бўлса, уларнинг ўзи биринчилардан бўлиб бундай бузғунчиларнинг ҳаққини беришади. Чунки улар бунинг охири нима билан тугашини яхши билшади.

Биласизми, ҳозир Москва меҳнат мигрантларига миннатдорлик билдирмоқчи. Айтмоқчиманки, биринчидан, Москвада ҳар бир аёл, қайси миллат вакили қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъий назар фарзанд кўриши билан боғлиқ харажатлар - бепул.

Шимоли-шарқий префектурада энг яхши ишлаганларга велосипед совға қилинади. Энг яхши ишчини танлашда аҳолининг ўзи иштирок этади. Аҳолининг ўзи меҳнат мигрантларини ҳимоя қилишади ҳам. Шу сабабли бу янги феномен бизни хурсанд қилади.
Янгиликлар лентаси
0