Энди диплом маълумотларини электрон шаклда олиш мумкин

© РixabayВыпускной
Выпускной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш учун diplom.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
-битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;
-диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.
Таъкидланишича, платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0