https://sputniknews.uz/20220930/shimoliy-oqimlar-portlatilishidan-aqsh-foyda-koradi--patrushev-28670670.html
"Шимолий оқим"лар портлатилишидан АҚШ фойда кўради – Патрушев
"Шимолий оқим"лар портлатилишидан АҚШ фойда кўради – Патрушев
Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим”даги портлаш оқибатида иқтисодий жиҳатдан асосий фойда олувчи, биринчи навбатда, АҚШ бўлиши аниқ, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари. 30.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-30T16:24+0500
2022-09-30T16:24+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
ақш
шимолий оқим-2
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/248/50/2485082_1:0:2998:1686_1920x0_80_0_0_9e859eb6dffec7facfd2155c2ee2f0b4.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари “Шимолий оқим” портлаштилишидан асосий фойда олувчи ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев маълум қилди.Хавфсизлик кенгаши котибининг эслашича, шунга ўхшаш вазият 1983 йил октябрь ойида Никарагуадаги Пуэрто-Сандино портида содир бўлганди. Ўшанда сув ости қувури бузилганди.Россиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.Россия Федерацияси президенти “Шимолий оқим”да содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракати, газ қувурларига қарши халқаро террорчилик акти деб атади. Қайд этилишича, Россия бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида шошилинч муҳокамага олиб чиқмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/248/50/2485082_375:0:2623:1686_1920x0_80_0_0_29284728b9013b1713be5fbfce0abcef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, шимолий оқим-2, россия
дунёда, ақш, шимолий оқим-2, россия
"Шимолий оқим"лар портлатилишидан АҚШ фойда кўради – Патрушев
16:24 30.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) “Шимолий оқим”даги портлаш оқибатида иқтисодий жиҳатдан асосий фойда олувчи, биринчи навбатда, АҚШ бўлиши аниқ, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари “Шимолий оқим” портлаштилишидан асосий фойда олувчи ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев
маълум қилди. "Шимолий оқим 1” ва "Шимолий оқим 2" газ қувурларида портлашлар содир бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг том маънода биринчи дақиқаларданоқ Ғарб масъулларни топиш учун фаол кампания бошлади. Бироқ, иқтисодий жиҳатдан асосий фойда олувчи, биринчи навбатда, АҚШ бўлиши аниқ”, деди Патрушев Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишида.
Хавфсизлик кенгаши котибининг эслашича, шунга ўхшаш вазият 1983 йил октябрь ойида Никарагуадаги Пуэрто-Сандино портида содир бўлганди. Ўшанда сув ости қувури бузилганди.
“Ушбу жиноятнинг буюртмачилари ва айбдорларини фош қилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур, бу бизнинг самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси бўларди”, - дея таъкидлади Патрушев.
Россиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан
пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.
“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.
Россия Федерацияси президенти “Шимолий оқим”да содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракати, газ қувурларига қарши халқаро террорчилик акти деб атади. Қайд этилишича, Россия бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида шошилинч муҳокамага
олиб чиқмоқда.