Россия Совет Иттифоқини тиклашга интилмаяпти – Путин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЦеремония подписания договоров о вхождении в РФ ДНР, ЛНР, Запорожской и Херсонской областей состоялась в Кремле
Церемония подписания договоров о вхождении в РФ ДНР, ЛНР, Запорожской и Херсонской областей состоялась в Кремле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Совет Иттифоқи энди йўқ. Ўтмишни қайтариб бўлмайди. Россияга ҳам бу керак эмас. Биз бунга интилмаяпмиз - Путин.
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Россия Совет Иттифоқини қайтаришга интилмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Россия таркибига янги ҳудудларни киритиш бўйича келишувлар имзоланиши маросимида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“1991 йилда Беловежская Пушада оддий фуқароларнинг қизиқиши сўралмади ва улар ўз ватанидан маҳрум бўлди. Бу эса миллий фалокатга айланди. СССРнинг сўнгги раҳбарлари халқ иродасига зид равишда буюк мамлакатни вайрон қилди. Тан оламан, улар нима қилаётганларини ва бу қандай оқибатларга олиб келишини тўлиқ тушунмаган. Совет Иттифоқи йўқ. Ўтмишни қайтариб бўлмайди. Ҳа, Россияга ҳам бу керак эмас. Биз бунга интилмаяпмиз”, деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
МСКлар ҳисоботига кўра, умумхалқ референдумларида тўрт кун давомида ДХРда – 97,51 фоиз, ЛХРда – 92,6 фоиз, Запорожье вилоятида – 85,4 фоиз, Херсон вилоятида – 76,86 фоиз аҳоли сайловларда иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0