Россия Ўзбекистонга клиник-психологлар тайёрлашда ёрдам беради

© РНИМУ имени Н. И. Пирогова Российский национальный исследовательский медицинский университет имени Н. И. Пирогова (РНИМУ)
Российский национальный исследовательский медицинский университет имени Н. И. Пирогова (РНИМУ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети делегациясининг сентябрь ойидаги Ўзбекистонга сафари якунлари ҳақида бизнинг материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россияда мавжуд бўлган психологик ёрдам модели Ўзбекистон шароитига мослаштирилиши ва жорий этилиши керак. Sputnik мухбири хабар беришича, бу ҳақида МТТУнинг клиник психология ва ижтимоий иш факултети декани Вера Никишина Тошкентдаги "Рус уйи"да бўлиб ўтган очиқ маърузасида айтиб ўтган.
Маъруза Н.И.Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Делегацияга институтнинг инновациялар бўйича проректори, Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент филиали директори Дмитрий Шагин бошчилик қилди.
Делегация аъзолари ўз ташрифи давомида Тошкент шаҳар болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология илмий-амалий маркази ходимлари билан учрашди.
Унда нафақат беморлар, балки шифокорларни ҳам клиник ва психологик қўллаб-қувватлаш соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш каби масалалар ҳақида сўз борди.
“Ўзбекистонда клиник психолог ёки тиббий психологлар тайёрлаш тизими шаклланмагани, шу билан бирга, ушбу соҳада мутахассисларга талаб борлиги маълум бўлди. Биз ташриф буюрган муассасалар, муҳокама қилинадиган мавзулар қаторида, беморларга клиник ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича саволлар ва сўровлар билан мурожаат қилишди. Аслида, бу бир неча бор амалга оширилган”, дейди Вера Никишина.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда реанимация, травматология ва онкология бўлимларидан клиник ва психологик ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Республикада ҳам шифокорларнинг ўзларини клиник ва психологик қўллаб-қувватлаш зарур. “Шифокорни ҳимоялаш” мавзуси барча даражадаги муҳокама ва мунозараларда мавжуд.
“Ушбу йўналишдаги иштирокимиз амалга оширишнинг ташкилий, мазмунли, услубий ва амалий даражасида жуда аниқ кўринади. Россия Федерациясида мавжуд бўлган клиник-психологик ёрдам ёки тиббий ёрдам модели Ўзбекистон шароитида мослаштирилиши ва жорий этилиши мумкин”, дея қўшимча қилди Никишина.
Ўзбекистон тиббиёт ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш доирасида Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети делегацияси Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг касб малакасини ошириш маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.
“Республика бўйлаб болаларга ғамхўрлик қилаётган педиатрлар билан гаплашганимиздан сўнг, бизга тиббиёт ходимлари мурожаат қилиб, реанимацияда ётган ва психологик ёрдамга муҳтож ўсмир бола билан маслаҳатлашишни сўрашди. Психолог билан ишлаш ва мураккаб вазиятларни жамоавий тарзда саралашдан фойда олиш мумкинлигига шифокорларнинг қизғин муносабати, бу, албатта, мени ўзига тортди”, деди Россия делегацияси аъзоси Владислав Сотников.
Янгиликлар лентаси
0