https://sputniknews.uz/20220930/ozbekistonda-mayning-faoliyati-uchun-yigimlar-miqdori-belgilandi-28664930.html
Ўзбекистонда майнинг фаолияти учун йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистонда майнинг фаолияти учун йиғимлар миқдори белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида - 3 млн сўм йиғим белгиланди. 30.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-30T13:56+0500
2022-09-30T13:56+0500
2022-09-30T13:56+0500
иқтисод
криптовалюта
майнинг
йиғим
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0a/14943411_0:39:2501:1445_1920x0_80_0_0_f5ba43a1473d767c6fb658cf9b1b3a2e.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдорига оид низомни давлат рўйхатидан ўтказди.Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.Унга кўра, майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм) этиб белгиланди.Хизматлар провайдерлари бўйича:Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдан бошлаб крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш операциялари фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади. Хизматлар провайдерлари лицензиясига эга бўлмаган электрон платформалар (крипто-биржалар ва электрон айирбошлаш майдончалари)дан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0a/14943411_0:0:2209:1657_1920x0_80_0_0_9439879fc2cffc29dc56e03a60c325c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, криптовалюта, майнинг, йиғим, адлия вазирлиги
иқтисод, криптовалюта, майнинг, йиғим, адлия вазирлиги
Ўзбекистонда майнинг фаолияти учун йиғимлар миқдори белгиланди
Майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида - 3 млн сўм йиғим белгиланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдорига оид низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.
Унга кўра, майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм) этиб белгиланди.
Хизматлар провайдерлари бўйича:
крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).
Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдан бошлаб крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш операциялари фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади. Хизматлар провайдерлари лицензиясига эга бўлмаган электрон платформалар (крипто-биржалар ва электрон айирбошлаш майдончалари)дан фойдаланиш белгиланган тартибда
чекланди.