https://sputniknews.uz/20220930/futzal-osiyo-kubogi-bahslarida-ozbekiston-tojikiston-ustidan-galaba-qozondi---foto---28663716.html
Футзал: Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон Тожикистон устидан ғалаба қозонди - фото
Футзал: Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон Тожикистон устидан ғалаба қозонди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади. 30.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-30T11:55+0500
2022-09-30T11:55+0500
2022-09-30T11:55+0500
спорт
футзал
қатар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1e/28663117_0:53:1014:623_1920x0_80_0_0_d82d8088c65ac91761a2742c84b02770.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қувайтда футзал бўйича бўлиб ўтаётган Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тожикистон термасига қарши майдонга тушиб, 3-2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.Осиё кубогининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2-турда Тожикистон термасига қарши майдонга тушди ва катта қийинчилик билан 3-2 ҳисобида ғалабага эришди.Натижада Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади.Осиё кубоги “Б” гуруҳидаги 2-турнинг дастлабки ўйинида Туркманистон ва Баҳрайн терма жамоалари 4-4 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.Маълумот учун, Осиё кубогининг 1-турида ўзбекистонлик футзалчилар Туркманистон дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритишган эди. 3-турда 1 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади.Эслатиб ўтамиз, май ойидаги қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон билан биргаликда B гуруҳидан жой олганди.
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1e/28663117_57:0:957:675_1920x0_80_0_0_b9651d57c5aeaf3f6ccf715d00034922.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футзал, қатар
Футзал: Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон Тожикистон устидан ғалаба қозонди - фото
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қувайтда футзал бўйича бўлиб ўтаётган Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тожикистон термасига қарши майдонга тушиб, 3-2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар
берди. Осиё кубогининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2-турда Тожикистон термасига қарши майдонга тушди ва катта қийинчилик билан 3-2 ҳисобида ғалабага эришди.
Натижада Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади.
Тожикистон — Ўзбекистон- 2:3
Голлар: Фаизали Сардоров (дубл) — Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов, Анасхон Раҳматов.
Осиё кубоги “Б” гуруҳидаги 2-турнинг дастлабки ўйинида Туркманистон ва Баҳрайн терма жамоалари 4-4 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Маълумот учун, Осиё кубогининг 1-турида ўзбекистонлик футзалчилар Туркманистон дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритишган эди. 3-турда 1 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, май ойидаги қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон билан биргаликда B гуруҳидан жой
олганди.