“Шимолий оқимлардан” газ сизиб чиқиши: ҳодиса ҳақида нималар маълум

© Береговая охрана ШвецииМесто утечки газа на газопроводе "Северный поток" в шведской экономической зоне.
Место утечки газа на газопроводе Северный поток в шведской экономической зоне.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
“Nord Stream AG” рўй берган ҳодисани мисли кўрилмаган деб атади.
Россиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.
“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.

Хўш, нима рўй берди?

26 сентябрга ўтар кечаси “Nord Stream 2 AG” соҳил майдонидан “Шимолий оқим-2”нинг икки тармоғидан бирида босим камайгани қайд этилди. Ўшанда дарҳол Германия, Дания, Швеция, Финляндия ва Россия соҳил хизматлари хабардор қилинди.
Ўша куни кечқурун “Шимолий оқим-1”нинг ҳар икки тармоғида босим тушиб кетди. Ҳодиса Дания ҳудудида рўй берган.
“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2”да бир неча соат ичида учта газ сизиб чиқиши аниқланди. Кейинроқ Швециянинг соҳил муҳофаза хизмати яна бир сизиб чиқиш жойини аниқлади.
Сейсмологлар қувурлар ётқизилган йўлларда иккита портлаш аниқланганини маълум қилишди.
Дания энергетика агентлиги денгизга кўп миқдордаги газ тушганини хабар қилди. Самолёт ва кемаларга воқеа жойига яқинлашиш тақиқланди.

Ҳодисага нима сабаб бўлган бўлиши мумкин

“Nord Stream 2 AG” вакили Ульрих Лиссек газ қувурининг “бирор бир ерида, эҳтимол, тешик пайдо бўлганини” маълум қилди. Босим тушиб кетишининг аниқ сабабини санкциялар ва у ерда ходимлар бўлмаганлиги учун аниқлаб бўлмаган.
Германиянинг “Der Tagesspiegel” ва “Der Spiegel” нашрлари манбаларига таянган ҳолда гап “қасдан уюштирилган қўпорувчилик” ҳақида бораётган бўлишини мумкинлигини хабар қилишди. Дастлабки тахминларга кўра, бу учун жавобгарлик Украина ёки Украина билан боғлиқ кучлар зиммасида бўлиши мумкин.
Дания ҳукумати “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларидан газ сизиб чиқиши билан воқеани қасддан уюштирилган ҳаракат деб кўриб чиқишини маълум қилди.
Швециянинг Упсала университети сейсмологларининг газ сизиб чиқишига портлашлар сабаб бўлганига ишончлари кмил

Россия қандай муносабат билдирмоқда

Россия Федерал хавфсизлик хизмати терговчилари Бош прокуратура материллари асосида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларидаги портлаш муносабати билан халқаро терроризм акти тўғрисида жиноий иш очишди.
Россия томони воқеа сабаб БМТ Хавфсизлик кенгашининг тезкор мажлисини ўтказишни сўради.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам гап қўпорувчилик ҳақида бораётган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади, Кремль ҳодисадан хавотирда.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова “Шимолий оқимлар” билан боғлиқ ҳодисанинг юридик оқибатларини кўриб чиқиш учун аниқ маълумотлар зарурлигини қайд этди. Шунингдек, у Оқ уйга 2022 йил 7 февраль куни АҚШ президенти Жо Байден нутқида “Шимолий оқим-2” газ қувурини “йўқ қилиш” таҳдиди янграганини эслатди.
Россия Федерация кенгаши вице-спикери Константин Косачёв “Шимолий оқимларни” барбод қилиш фақат Украина ва АҚШга фойдали деб ҳисоблайди.

Дунёда қандай муносабат билдирилмоқда

Швеция прокуратураси “Шимолий оқимлардаги” ҳодисаларни суриштириш ишларини бошлади.
Оқ уй бу ишда қўли борлигини рад этмоқда.
АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп “Шимолий оқимлардаги” ҳодисалар урушга олиб келишини мумкин деган фикрни билдирди.
Дания энергетика агентлиги “Шимолий оқимлардаги” газ ҳафта охирига келиб тугашини кутмоқда.
Германия Энергетика вазирлиги бу мамлакатни энергия билан таъминлашга ҳеч қандай кўрсатмаслигига ишонтирмоқда.
НАТО “Шимолий оқимлардан” газ сизиб чиқиши қўпорувчилик натижада рўй берган деб ҳисоблайди.
Янгиликлар лентаси
0