“Шимолий оқим”да фавқулодда ҳолат: Европа энг ёмон ҳолатга тайёрланмоқда
22:11 29.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023)
© KustbevakningenМесто утечки на газопроводе "Северный поток"
Oбуна бўлиш
“Шимолий оқим”да бўлиб ўтган мисли кўрилмаган фавқулодда ҳолатларни ўрганиш зарур. Ҳозирча иқтисодий зарарларни баҳолаш қийин. Қайси томон ҳисобидан қувурлар таъмирланиши ва бу қанча вақт олиши маълум эмас.
Европада ишлаб чиқаришлар тўхтатилиши ва газ нархи янада кескин ошиши прогноз қилинмоқда. ЕИ бутунлай газ қувурларисиз қолишдан саросимада. Авариярининг оқибатлари ҳақида - батафсил РИА Новости материалида.
Миллиардлаб зарарлар
Газ оқиши “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2”нинг бирваракайига учта линияларида содир бўлган. Бу Россия учун ҳам, Европа Иттифоқи учун ҳам бирдек кутилмаган ҳодиса бўлади. Икки томон ҳам ҳолатнинг режалаштирилгани ва диверсиялар ҳақида айтмоқда.
Барча линияларнинг қуввати 110 миллиард куб метрни ташкил қилади. Европада қўқ ёқилғи нархи эса минг кубометр учун 2000 доллардан ҳам қимматроқ. Гарчи иккала газ қувурлари ҳам аварияпайтида ишлатилмаган бўлсада, уларда юз миллион кубометр технологик газ йиғилиб қолган.
Миллий энергия хавфсизлиги жамғармаси экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир линияда тахминан 100 миллион кубометр бўлиши мумкин. Агар ҳозирги нархларда ҳисобланса, бу 500-600 миллион доллар зарар дегани. Бундан ташқари, атроф-муҳитга зарар етказганлик учун регуляторларнинг эҳтимолий санкциялари.
Бошқа маълумотларга кўра, ушбу уч линиянинг ҳар бирида 150 дан 360 миллион кубометр газ бўлган, яъни жами 450-1080 миллион зарар.
“Бу қувурлардаги босимга ҳам боғлиқ бўлиб, тортиб олиш пайтида талаб қилинганидан камроқ бўлиши мумкин. Газнинг ҳаммаси сизиб чиққанми ёки унинг бир қисми техник жиҳатдан тўхтатилганми - булар номаълум. Шунга кўра, сизиб чиқишнинг бозор қиймати 0,9 2,1 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин” , - деб тахмин қилмоқда TeleTrade ахборот таҳлилий марказининг бош иқтисодчиси Марк Гойхман.
Ким зарарни тўлаши керак?
Таҳлилчилар инфратузилмани тиклаш учун керак бўлган харажатларни ҳозирча ҳисоблашмаган. Бу ерда асосий савол- ким буларни тўлашида. Шартномаларга кўра, Шимолий оқим операторлари - “Газпром”нинг шўба корхоналари таъмирлашлари керак. Ва улар эҳтимол бундай ишларни амалга оширишга қодир ташкилотларни жалб қилишлари керак бўлади.
“Кимнинг ҳисобидан таъмирланади? Аслида сизиб чиқишда айбдор бўлганлар маблағ ажратиши керак. Тўғри, уларни қандай қилиб жавоб беришга чақириш номаълум. Эҳтимол, Стокголь арбитражи ёки бошқа халқаро суд инстанцияси шуғулланар”, - дейди мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов.
Суғурта бозоридаги иккита манбанинг РИА Новостига хабар беришича, “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурлари хорижий компанияларда суғурталанган ва суғурта шартлари ҳам номаълум.
Агар содир бўлган воқеа суғурта ҳодисаси сифатида топилса- суғурталовчи тўлайди, аммо бу учун суд жараёнлари талаб этилади дейди энергетика соҳасидаги мустақил таҳлилчи Дмитрий Адамидов. Аммо унинг айтишича, муаммо пулда эмасю
Европа саноати ва логистика билан боғлиқ мавжуд муаммоларни, шунингдек, ўзаро санкцияларни ҳисобга олган ҳолда, қувур линияси ва агрегатларни тиклаш учун буюртма бериш унчалик осон эмас. Ва кўпчилик денгиз қувурини таъмирлаш қобилиятига эга эмас.
Европада энг ёмон ҳолатга тайёрланишмоқда. Tagesspiegel нинг ҳукуматдаги манбалари таяниб хабар беришича, ҳукумат “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурлари бутунлай яроқсиз бўлиб қолишидан ҳавотирда. Нашр маълумотига кўра, агар магистраллар яқин вақтда таъмирланмаса, корпус герметлиги йўқолиши сабаб қувур ичига кўп тузли сув кириши ва бу коррозияга олиб келиши мумкин.
Экстремал нархлар
Таъмирлаш ишлари тезда содир бўлишини кутиш керакмас. Воқеа содир бўлган жойни текшириш бир неча ҳафта давом этиши мумкин ва тикланиш бир неча ойга чўзилади.
Ҳозир Европага газ етказиб бериш фақат Украина ҳудуди (кунига тахминан 42 миллион куб метр) ва “Турк оқими” қувури орқали амалга оширилмоқда. “Шимолий оқим”дан геосиёсий курашни юмшатиш ва санкцияларни бекор қилиш эвазига кўк ёқилғи олиш учун фойдаланиш мумкин, дейли инвестициялар бўйича консультант, мустақил директорлар уюшмаси аъзоси Николай Неплюев.
Шунингдек, Европа муаммони ҳал қилиш ва Россиядан нормал газ олишни тиклаш имкониятини йўқотди. Ёқилғи нархи фақат кўтарилади, яъни кўп газ талаб қилувчи саноат энг катта нархларни тўлайди ёки ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Корхоналарнинг тўхтатиб қўйилиши
Хавф майдонида - кўп энергия талаб қиладиган юзлаб Европа заводлари. Аввалгидек, металлургия ва ўғитлар ишлаб чиқариш катта зарба остида қолади - азотли ўғит ишлаб чиқариш қувватларининг 70 фоизи аллақачон тўхтаб қолган.
Қитъанинг асосий алюминий етказиб берувчиларидан бири бўлган Slovalco сентябр ойидан Словакияда ишлаб чиқаришни қисқартирмоқда. Нидерландиянинг Budel рух заводи ҳам худди шундай маълумот берган. Руминия гиганти Chimcomplex, елим, пломба ва лак ишлаб чиқариш учун зарур бўлган полиоллар, октанол ва изобутанол ишлаб чиқаришни тўхтатди. Польшанинг ANWIL компанияси ҳам тўхтатилган, Норвегиянинг Yara қувватини 35 % га камайтирди. Германияда Stickstoffwerke Piesteritz филиаллари ёпилмоқда.
“Агар Россиядан табиий газ экспорти тўхтатилса, фосфор ва калийли ўғитлар ишлаб чиқарувчи барча корхоналар тўхтайди. Шу билан бирга, металлургия, автомобиль, озиқ-овқат ва бошқа саноат корхоналари, кўк ёқилғидан фойдаланадиган кўплаб электр станциялари ҳам бунга дучор бўлиши мумкин. Йўловчи ва юк поездлари қисқариши ҳам мумкин”, - дея тахмин қилмоқда Леонид Хазанов.
Шундай қилиб, Европадаги энергия инқирози қишда янги жиддий босқичга ўтади. Россия, ўз навбатида, номаълум муддатга газ етказиб беришдан оладиган потенциал даромаддан маҳрум бўлади. Россия ТИВ аллақачон Москва Брюссель билан биргаликда “Шимолий оқим”даги аварияларни текширишга тайёрлигини билдирган. 30 сентябрь жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг газ қувурларига қарши диверсия билан боғлиқ шошилинч йиғилиш бўлиб ўтади.