https://sputniknews.uz/20220929/qirgiziston-talim-va-fan-vaziri-110-ming-dollar-pora-bilan-ushlandi-28637498.html
Қирғизистон таълим ва фан вазири 110 минг доллар пора билан ушланди
Қирғизистон таълим ва фан вазири 110 минг доллар пора билан ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон таълим ва фан вазири хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун пора ундиргани айтилмоқда. 29.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-29T15:54+0500
2022-09-29T15:54+0500
2022-09-29T15:54+0500
дунёда
қирғизистон
пора
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28637587_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_3aaa121926882e95e5b4ae07efcb8233.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев 110 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, жиноят иши бўйича кейинчалик, тергов натижаларига кўра батафсил маълумот берилади.Алмазбек Бейшеналиев 2020-2021 йилларда Таълим ва фан вазирлиги раҳбари бўлган, бироқ кейинчалик у лавозимидан озод қилиниб, мамлакатнинг Швейцариядаги элчиси, шунингдек, Қирғизистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган.2022 йилнинг февраль ойида у яна вазир лавозимига қайтган. Алмазбек Бейшеналиев ислоҳотлар ўтказиш, жумладан, Қирғизистонни 12 йиллик таълимга ўтказиш нияти билан танилган.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28637587_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_443c1b427110c3c3a81205267e3a89d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, пора
дунёда, қирғизистон, пора
Қирғизистон таълим ва фан вазири 110 минг доллар пора билан ушланди
Қирғизистон таълим ва фан вазири хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун пора ундиргани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев 110 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда
Sputnik Қирғизистон хабар берди.
“Маҳаллий олий таълим муассасаларига хорижлик талабаларни ўқишга қабул қилиш чоғида катта миқдордаги (110 минг АҚШ доллари) пора олиш факти текширилмоқда”, - дейилади хабарда.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, жиноят иши бўйича кейинчалик, тергов натижаларига кўра батафсил маълумот берилади.
Алмазбек Бейшеналиев 2020-2021 йилларда Таълим ва фан вазирлиги раҳбари бўлган, бироқ кейинчалик у лавозимидан озод қилиниб, мамлакатнинг Швейцариядаги элчиси, шунингдек, Қирғизистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган.
2022 йилнинг февраль ойида у яна вазир лавозимига қайтган. Алмазбек Бейшеналиев ислоҳотлар ўтказиш, жумладан, Қирғизистонни 12 йиллик таълимга ўтказиш нияти билан танилган.