https://sputniknews.uz/20220929/ozbekiston-fuqarolari-haj-va-umra-kvotalari-oshiriladi-28656266.html
Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж ва умра квоталари оширилади
Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж ва умра квоталари оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди. 29.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-29T19:14+0500
2022-09-29T19:14+0500
2022-09-29T19:15+0500
жамият
умра
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28656611_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3ae41f23237d2b0b71fe68f874dd835b.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда муқаддас зиёратгоҳларга сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларининг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамлаштириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.Саудиялик туристларнинг Ўзбекистонда бўлиши учун визасиз тартиб жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мамлакатга сафарларини кўпайтириш, икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28656611_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_5586192df252126cc9c55ee306727ca2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, умра
Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж ва умра квоталари оширилади
19:14 29.09.2022 (янгиланди: 19:15 29.09.2022) Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда муқаддас зиёратгоҳларга сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларининг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамлаштириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Саудиялик туристларнинг Ўзбекистонда бўлиши учун визасиз тартиб жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мамлакатга сафарларини кўпайтириш, икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.