https://sputniknews.uz/20220929/nikoh-tuzish-ajralish-28631566.html
ДХМ орқали никоҳ тузиш ва ажралиш мумкин бўлади
ДХМ орқали никоҳ тузиш ва ажралиш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади. 29.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-29T12:44+0500
2022-09-29T12:44+0500
2022-09-29T12:44+0500
жамият
янги қарор
никоҳ
давлат хизматлари агентлиги (дха)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23345922_0:104:1989:1223_1920x0_80_0_0_f6e8a5f50d4798875082afd590b97440.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 540-сон қарорида келтирилган.Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.Қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.Шунингдек, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23345922_111:0:1879:1326_1920x0_80_0_0_46104926fcd6474a6e53da19573a2641.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, никоҳ, давлат хизматлари агентлиги (дха)
жамият, янги қарор, никоҳ, давлат хизматлари агентлиги (дха)
ДХМ орқали никоҳ тузиш ва ажралиш мумкин бўлади
Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 540-сон қарорида
келтирилган. Унга кўра, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.
Қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.
Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
Шунингдек, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.
Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.