Кимларга “яшил боғлар” барпо этиш ҳуқуқи берилди - янги қонун

© pixabay.com/fietzfotosДеревья парк природа трава
Деревья парк природа трава - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
“Яшил боғлар”га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Келгуси йилдан давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллалар ҳамда кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари ташаббуси билан яшил боғлар ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 529-сонли қарои билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.
Қуйидаги ташкилотлар “Яшил боғлар” барпо этиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга:
давлат органлари ва ташкилотлари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари.
“Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар ҳокимликлар томонидан 15 иш кун ичида кўриб чиқилади.
Маъқулланган таклифлар асосида боғларни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича ҳар йили 10 февралгача “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади.
Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар ҳили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, “Яшил боғлар”ни барпо этиш учун “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан келгуси йилнинг 20 январига қадар шартномалар тузилади.
“Яшил боғлар”га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0