Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Россия Қримни ҳимоя қилмайди деб ўйласа, адашади – Антонов

© Sputnik / Алексей Агарышев / Медиабанкка ўтишПосол России в Вашингтоне Анатолий Антонов
Посол России в Вашингтоне Анатолий Антонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Антоновнинг айтишича, Россия Қрим ва унинг бир қисми бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни ҳимоя қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Америкалик сиёсатчилар Россия Федерацияси Қрим ёки унинг таркибига кириши мумкин бўлган ҳудудларни ҳимоя қилишга тайёр эмас деб ҳисобласа, адашади. Бу ҳақда Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов кеча, 28 сентябрь куни “The National Interest” журнали сайтида чоп этилган мақоласида ёзган.
“Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз. Шу билан бирга, 21 сентябрь куни Владимир Путин айтганидек, Россия давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўз халқини қўлидаги барча воситалар билан ҳимоя қилишга тайёр эканлигини тасдиқлаймиз. Бу тезисларда тажовузкорлик нима? Қабул қилиб бўлмайдиган нарса нима? Унинг мавжудлигига экзистенсиал таҳдид бўлган тақдирда АҚШ ҳам худди шундай йўл тутмайдими?", - деди Россия элчиси.
"Қўшимча қилмоқчиманки, баъзи америкалик сиёсатчилар бизнинг ҳудудимизни ҳимоя қилишга тайёрлигимиз Қримга ёки халқнинг эркин иродаси асосида Россия таркибига кириши мумкин бўлган ҳудудларга тааллуқли эмас деб ўйлашса, адашади", - деди у.
23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42%, Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли улуши Россия Федерациясига қўшилиш учун овоз берди.
ЛХР раҳбари Леонид Пасечник ва Херсон раҳбари Владимир Салдо Россия Федерациясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш илтимоси билан Путинга мурожаат қилди.
Янгиликлар лентаси
0