https://sputniknews.uz/20220928/veterinariya-va-chorvachilik-sohasida-kokrak-nishonlarini-berish-tartibi-belgilandi-28613630.html
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарори билан ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги кўкрак нишонлари кимларга берилиши белгиланди. 28.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-28T20:48+0500
2022-09-28T20:48+0500
2022-09-28T20:48+0500
жамият
ветеранлар
кўкрак нишони
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1255/17/12551735_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_01601adeb637101f62e589ac0356c71e.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 526-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.Ҳужжатга кўра, кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади. Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1255/17/12551735_175:0:2906:2048_1920x0_80_0_0_8390542360cb069bb724e01f9c9c77e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ветеранлар, кўкрак нишони, қарор
жамият, ветеранлар, кўкрак нишони, қарор
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги кўкрак нишонлари кимларга берилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 526-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:
“Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан – ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳада назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар;
“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан – чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар.
Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади. Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.
Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.