Туркия банклари АҚШ босими остида – Кремль

© Sputnik / Алексей ДаничевСпасская башня Московского Кремля и Покровский собор.
Спасская башня Московского Кремля и Покровский собор. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Oбуна бўлиш
Песковнинг айтишича, Туркия банклари АҚШнинг мисли кўрилмаган босими туфайли “Мир” тўлов тизимидан воз кечган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. КремльТуркия давлат банклари Россиянинг “Мир” тўлов тизимидан фойдаланишни тўхтатишига Америка Қўшма Штатларининг мамлакатга мисли кўрилмаган босими ва иккиламчи санкциялар таҳдиди туфайли мажбур бўлган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Кўриниб турибдики, банклар ва хўжалик операторлари Америка Қўшма Штатлари томонидан энг кучли босим остида, улар банк тизими учун иккиламчи санкциялар билан таҳдид қилишмоқда, бу қарор, албатта, мисли кўрилмаган босим остида қабул қилинган, вазият мураккаб. Ва, албатта, савдо-иқтисодий ҳамкорлигимизга зиён етказмаслик ва ҳар йили Туркияга ташриф буюрадиган кўп миллионли россиялик сайёҳларимизни қулай шароитлардан маҳрум қилмаслик учун бу босимга қарши курашиш йўлларини биргаликда излашимиз керак”, - деди Песков.
Аввалроқ, “Bloomberg” туркиялик юқори мартабали мулозимга таянган ҳолда Туркия давлат банклари “Halkbank”, “Ziraat Bank” ва“VakıfBank” “Мир” тизимидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.
Қайд этилишича,турк банкларининг бундай режалари “АҚШнинг иккиламчи санкциялари мамлакатларни Москвадан узоқлашишга мажбур қилаётганига” мисолдир.
Янгиликлар лентаси
0